Наманган шаҳридаги «Баркамол авлод» спорт мажмуасида шаҳардаги умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида таълим олаётган 1 800 спортчи қизга Президент совғалари топширилди, деб хабар беради ЎзА.
Хабар беришларича, вилоятдаги таълим муассасаларида таҳсил олаётган 233 мингдан ортиқ ўқувчи қизнинг 40 мингга яқини спорт билан мунтазам шуғулланмоқда.
Наврўз байрами арафасида 12 мингга яқин спортчи қизга маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан тайёрланган спорт либосларидан иборат Президент совғаси топширилди.
Шунингдек, Фарғона вилояти Қувасой шаҳридаги ўқувчи қизларига Президент совғаси — спорт либослари топширилди. «500 нафар спортчи қизга миллий анъаналаримиз асосида тайёрланган спорт либослари тантанали топширилди», — дейилади ЎзА ахборотида.
Аввалроқ Бухоро вилоятидаги спорт билан мунтазам шуғулланаётган ўқувчи қизларга Президент совғаси топширилгани хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)