АҚШнинг Аляска штати Аниак шаҳридан Анкорижга йўл олаётган йўловчи самолётда илон топилди ва у тутиб олинди. Бу ҳақда KTVA хабар бермоқда.
Йўловчилар самолёт ҳавога кўтарилганидан кейин ўриндиқ остида ўтирган судралиб юрувчини кўриб қолди ва бу ҳақда зудлик билан экипаж аъзоларига маълум қилди.
Стюардессалардан бири илонни қўли билан тутиб олди ва уни чиқинди учун мўлжалланган пакет ичига солди. Гувоҳларнинг айтишича, аёл хотиржам ва ишончли ҳаракатланди. Судралиб юрувчининг узунлиги 1 метрдан ошиқ эди.
Авиакомпания вакили йўловчилардан бири илонни қоидага зид равишда ҳаво кемаси бортига олиб кирганини маълум қилди. Илоннинг тури ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган. Катта эҳтимол билан у заҳарли бўлмаган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)