Франция президентлигига «Олға» партиясидан номзод Эммануэль Макрон сайловолди мунозараларнинг биринчи раундида энг яхши кўрсаткични намоён қилди, деб хабар беради «Коммерсантъ».
Мазкур хулоса BFM телеканали буюртмаси билан Elabe ижтимоий маркази томонидан ўтказилган сўровда ўз тасдиғини топди. Сўров иштирокчиларининг 29 фоизи ишонтириш қобилияти энг кучли номзод деб Макронни айтган бўлса, 20 фоизи сўллар вакили Жан-Люк Меланшонга шундай баҳо берди.
«Миллий фронт» раиси Марин Ле Пен ҳамда «Республикачилар» партиясидан номзод Франсуа Фийон сўров қилинганларнинг 19 фоизидан овоз олди. «Социалистик партия» вакили Бенуа Амон эса 11 фоиз иштирокчи томонидан қўллаб-қувватланди.
Сўров қатнашчиларининг 30 фоизи Эммануэль Макрон Франция учун «энг яхши лойиҳа тақдим этган»ини маълум қилди.
Изоҳ (0)