Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан барча туман-шаҳар Ички ишлар бўлимлари ва Йўл патруль хизмати масканларига «Ахборот интеграллашган базаси» ўрнатилди. Ушбу базани ўрнатилиши ходимларга бир қатор енгилликлар бермоқда. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ИИБ матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Жумладан, база жиноят содир этганлиги учун Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва бошқа вилоятлар ИИБлари томонидан қидирув эълон қилиниб, Сирдарё вилояти ҳудудида яшириниб юрган шахсларни аниқлашда ёрдам бермоқда.
Сирдарё вилояти ИИБ ходимлари томонидан ушбу замонавий технологиядан фойдаланиб олиб борилган тадбирлар натижасида Сурхондарё вилояти ИИБ томонидан қидирувда бўлган икки нафар, Самарқанд вилояти ИИБ томонидан қидирувда бўлган бир нафар, Тошкент шаҳар ИИББ томонидан қидирувда бўлган бир нафар, Тошкент вилояти ИИБ томонидан қидирувда бўлган бир нафар, Жиззах вилояти ИИБ томонидан қидирувда бўлган бир нафар шахс Сирдарё вилояти ҳудудида ушланди.
Изоҳ (0)