Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Франция Республикаси Ҳукумати ўртасидаги Франция тараққиёт агентлиги (ФАР) ва унинг шўъба ташкилоти «Иқтисодий ҳамкорлик учун кўмаклашиш ва иштирок этиш жамияти» (ПРОПАРКО)ни таъсис этиш ва уларнинг фаолияти тўғрисидаги битимни тасдиқлади. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда.
Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги мазкур битим 2016 йилнинг 8 декабрида Гамбургда (Германия) имзоланган эди.
Ўзбекистон раҳбари Ташқи ишлар вазирлигига Ўзбекистон Республикаси томонидан халқаро келишув кучга кириши учун зарур бўлган ички процедуралар бажарилиши ҳақидаги тегишли билдиргини депозитарийга юборишни юклади.
Вазирлар Маҳкамасига эса тегишли вазирлик ва бошқармалар раҳбарлари билан биргаликда имзоланган битим кучга киргандан сўнг ўзбек томонининг халқаро битим доирасидаги мажбуриятларини бажарилишини назорат қилиш вазифаси юклатилди.
Изоҳ (0)