Англиянинг «Манчестер Юнайтед» ва «Манчестер Сити» клублари тарихда биринчи бор АҚШда ўйин ўтказади. Беллашув шу йилнинг 20 июль куни бўлиб ўтади.
Чемпионлар халқаро кубоги мусобақасидаги мазкур тўқнашув шу мавсум арафасида Хитойда ўтиши режалаштирилган, бироқ кучли довул сабаб Пеп Гвардиола ва Жозе Моуриньонинг Манчестер клубларидаги илк тўқнашуви ортга сурилганди.
Бу сафар улар АҚШда тўқнаш келади. Ўйиннинг қайси шаҳарда ўтиши маълум эмас. Аввалроқ «Реал» ҳамда «Барселона» клублари ўртасидаги ўйин ҳам АҚШда ўтиши айтилган бўлиб, учрашувга чиқарилган 60 минг чипта 20 дақиқа ичида сотиб бўлинганди.
Мазкур мусобақанинг Америкадаги турнирида «Тоттенҳэм», «Ювентус» каби клубларнинг иштирок этиши ҳам аниқ бўлиб улгурган.
Изоҳ (0)