Британиялик режиссёр Шарлотт Реган «Тайёр тур» (Standby) номли қисқа метражли фильм суратга олди. Фильм икки полициячи – тажрибали Гэри ва унинг ёш ёрдамчиси Женни ҳақида, деб ёзади TJournal.
Кинокартинанинг антиқалиги шундаки, камера анжомлар панелига ўрнатилган бўлиб, фильм охирига қадар ўз ракурсини ўзгартирмайди.
Комедия жанридаги фильм 6 дақиқадан бироз қисқароқ бўлишига қарамай, бу каби персонажлар орасида юзага келадиган деярли барча муносабатларни – танишишдан можаро келтириб чиқаришгача, биргаликдаги қувонч ва қайғуларни ўз ичига олади.
«Тайёр тур» фильми биринчи марта Торонтодаги халқаро фестивалда намойиш этилди. 2017 йилнинг январь ойида кинокартина Британия кино академияси ва телевидениеси (BAFTA) мукофотининг даъвогарлари рўйхатига киритилди, аммо совринсиз қолди.
Шарлотт Реган Лондондаги Рэйвенсборн коллежида таҳсил олганида битирув иши сифатида «Тайёр тур» фильмини суратга олган. Мазкур кинокартина режиссёрлик фаолиятини бошлаётган Реганнинг биринчи иши бўлди. Фильм устида 10 кун, съёмкалар устидан эса 2 куни давомида иш олиб борилган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)