Футбол бўйича Ўзбекистон Олий лигасининг 3-туридан жой олган 6 та учрашув якунланганди. «Championat.asia» ўйинларга ташриф буюрган мухлислар статистикасини тақдим этди.
Унга кўра, Наманганнинг «Навбаҳор» клуби нафақат 3-турдаги, балки мавсумдаги энг юқори кўрсаткични қайд этган. «Нефтчи»га қарши водий дербисини томоша қилиш учун стадионга 18 992 томошабин ташриф буюрган.
1-турда «Навбаҳор» энг яхши кўрсаткични қайд этганди. 2-турда эса мавсум рекордини ўзи янгилади.
Тошкентнинг «Пахтакор» клуби ўтказилган олти учрашувда энг кам томошабин тўплагани билан ажралиб турди — 2 117. Клуб раҳбарияти мухлисларни стадионга жалб қилиш учун Damas автомобилини ютуқ сифатида ўйнаганига қарамай, бу нарса ишқибозларга таъсир кўрсатмади.
«Пахтакор» стадионига кириш чипталари 10 ва 20 минг сўмдан сотилганди. Буни ўртача 15 минг деб олинса, чиптадан тушган пул тахминан 32 миллион сўмни ташкил қилади. Damas’нинг энг арзони эса GM сайтида 34 миллион деб кўрсатилган.
Ўзбекистон Олий лигаси 3-тур Мухлислар ташрифи
«Навбаҳор» — «Нефтчи» 1:1 (18.992)«Бухоро» — «Обод» 0:1 (7.631)«Қўқон—1912» — «Қизилқум» 1:0 (7.621)«Шўртан» — «Машъал» 0:2 (4.751)«Сўғдиёна» — «Олмалиқ» 3:2 (3.712)«Пахтакор» — «Динамо» 0:1 (2.117).
Изоҳ (0)