Жефф Жонс Uber компанияси президенти лавозимида етти ойдан камроқ ишлади. Унинг истеъфога чиққанлиги ҳақида компания вакили маълум қилди, деб ёзади «Ведомости».
Жеффнинг истеъфога чиқиш сабаблари ҳозирча номаълум. Бу Uber бош директори Трэвис Каланикнинг компания бошқарувида унга ёрдам бериши мумкин бўлган операцион директорни топиш режаси билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Истеъфо ҳақидаги қарор бир қатор можаролардан сўнг қабул қилинди. Аввалроқ New York Times компания томонидан кўп йиллар давомида полициячи ва назорат бошқармалари мансабдорларига такси буюртма қилиш имконини бермайдиган махсус дастурлардан фойдаланганлиги ҳақида маълум қилган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)