Парижда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар зўравонлигига қарши норозилик акциясида полиция намойишчиларга қарши кўзни ёшлантирувчи газ қўллади. Бу ҳақда Le Monde газетаси маълум қилди, деб ёзади «РБК».
Нашрнинг аниқлик киритишича, ҳуқуқ-тартибот ходимлари маълумотларига кўра, намойишларда етти мингдан 7,5 минг нафаргача одам иштирок этган. Тадбир давомида намойишчиларнинг полиция билан бир нечта тўқнашуви юз бериб, уларда намойишчилар ҳуқуқ ҳимоячиларига тошлар ва алангаланувчи аралашмали бутилкаларни улоқтирган. Бунга жавобан полициячилар кўзни ёшлантирувчи газ қўллаган.
Газетанинг таъкидлашича, тўқнашувлар оқибатида икки нафар полициячи енгил жароҳат олган. Норозилик намойишида уч киши ҳибсга олинган.
Изоҳ (0)