Олимлар 2016 йилда Адели пингвинларининг сонини ҳисоблаб чиқди ва ваҳимага тушди: уларнинг ҳисоб-китобига кўра, ушбу турдаги қушларнинг сони кескин равишда қисқарган. Бироқ хулоса нотўғри бўлиб чиқди: ҳисоб-китобда хатолар топилди ва ҳақиқий рақам уч баробар кўпроқ бўлиб чиқди. Бу ҳақда National Geographic хабар бермоқда.
Адели (Pygoscelis adeliae) пингвинлари Антарктида қирғоқлари ва унга яқин бўлган Жанубий Шетландия ва Оркней оролларида кўпаяди. 2016 йил маълумотларига кўра, уларнинг сони 2,5 миллионни ташкил қилди. Бу кўрсаткич 2015 йилгига нисбатан камроқ бўлди.
Аммо ер ва фазодан олинган суратларни таҳлил қилган орнитологлар ушбу маълумотларни рад этди. Аниқланишича, кўп сонли пингвинлар якка тартибда ҳаёт кечиради. Уларнинг сони 3,6 миллионни ташкил этади. Бу эса авлод қолдирадиганлардан 1,5 баробар кўп демакдир.
Шундай қилиб, Ер сайёрасида Адели пингвинларининг сони 6 миллионга етмоқда. Бироқ олимлар хурсанд бўлишга шошилмаяпти. Глобал иссиқлик кўпчилик жонзотларнинг, шу жумладан, пингвинларнинг табиий муҳитда яшашининг йўқолишига олиб келмоқда.
Ҳарорат кўтарилиши туфайли музликлар сони камаяди, унинг ўрнида эса эриган сув пайдо бўлади. Пингвинлар эса одатдаги жойларга тухум қўяди ва бунинг натижасида улардан айрилади. Бундай шароитда полапонлар ёки тухумдан чиқа олмайди ёки сув ичида дунёга келганида совуқдан вафот этади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)