Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 3 февраль куни «Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармоннини имзолаган эди.
Фармонда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгашида ташкилий ишлар ва услубий масалалар бўйича раис ўринбосари, шунингдек, Республика кенгаши ҳамда ҳудудий кенгашларда ёшлар ишлари, диний-маърифий масалалар, кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича раис ўринбосарлари лавозимларини, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида жамоатчилик асосида фаолият юритадиган маҳалла фуқаролар йиғини раисининг ўринбосари – ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчи лавозимини жорий этиш назарда тутилган.
Фармон ижросини таъминлаш мақсадида Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман (шаҳар) кенгашларининг таъсис конференциялари ўтказилмоқда. Шундай тадбирлардан бири Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда ЎзА.
Унда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгашини тузиш, аъзоларини тасдиқлаш, туман кенгаши ижро аппаратининг тузилмасини тасдиқлаш кенг жамоатчилик иштирокида кўриб чиқилди.
Туман кенгашининг раиси, биринчи ўринбосари ҳамда раиснинг ёшлар ишлари, диний-маърифий масалалар, кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосарлари ҳамда кенгаш котиби очиқ овоз бериш йўли билан тасдиқланди.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши таъсис конференциясида иштирок этиш учун ҳудуддаги фуқаролар йиғинларидан Алишер Навоий номидаги маҳалла раиси Б.Назаров ишончли вакил сифатида иштирок этиши маъқулланди.
Шу билан бирга, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Тошкент шаҳар кенгаши ташкилий йиғилишида иштирок этиш учун тумандан 8 нафар делегат сайланди.
Ҳудудларда таъсис конференциялари бўлиб ўтмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)