2017 йил маиший техника ишлаб чиқарувчи Artel компанияси учун муваффақиятли натижалар билан бошланди. 2017 йилнинг 20 январь куни Artel компанияси Европадаги маҳсулотларни сертификатлаш бўйича энг яхши компаниялардан бири – TUV NORD’нинг CE Certificate of Conformity сертификатини қўлга киритди.
Artel компанияси томонидан бу мақсадга эришиш учун ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифати ва хавфсизлигини яхшилаш бўйича жуда катта иш амалга оширилди. Ушбу сертификат маҳсулотларнинг Европа иттифоқи кўрсатмалари, шунингдек, сифат ва хавфсизлик бўйича EN 60065:2015 ва EN 55032:2015 Европа стандартлари талабларига мослигини тасдиқлайди.
Бунинг учун Artel телевизорлари Европа электр қурилмаларни синовдан ўтказиш маркази тажриба лабораториясига маҳсулотнинг Европа стандартларига мос келишини тасдиқловчи бир қанча синовлардан ўтказиш учун юборилди. Тажрибалар муваффақиятли ўтказилгач, Artel телевизорларининг Ягона Европа стандартлари бўйича хавфсизлик ва сифатга мос келишини тасдиқловчи сертификат берилди.
Бундан ташқари, EAC божхона иттифоқининг мувофиқлик сертификати ҳам олинди. У Artel маҳсулоти сифатининг юқори даражаси, шунингдек, давлат стандартларининг барча талаб тавсифи ва нормаларига мос келишини тасдиқлайди.
Artel компанияси маиший техника ишлаб чиқаришни Европа даражасига олиб чиқиб, мамлакатнинг халқаро аренадаги имижи юксалишига катта ҳисса қўшмоқда. Шуни мамнуният билан таъкидлаш жоизки, биз Ўзбекистонда сифатли ва ишончли ҳамда Европадаги нусхалардан сифат ва хавфсизлик бўйича ортда қолмайдиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш имконига эгамиз.
Албатта, бу Artel компанияси учун маҳаллий маиший техника ишлаб чиқарувчиси сифатида жуда катта ютуқ. Бундан ташқари, Европа сифатига мос келувчи товарларни ишлаб чиқариш бошқа мамлакатларга экспорт учун яхши имкониятларни очади ҳамда бу мамлакатимиз иқтисодиёти ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ (0)