Мадриднинг «Реал» жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду «Суриядаги болаларни қутқаринг» акциясини қўллаб қувватлади, деб хабар бермоқда «Чемпионат».
Португалиялик футболчи ўғли билан суриялик болакайнинг расмини ушлаб турган ҳолда тушган суратини Instagram’даги саҳифасига юклади ва қуйидагиларни билдириб ўтди.
Бугун мен Умар каби сартарош бўлишни орзу қилганини тасвирлаган суриялик болалар билан биргаман.Криштиану Роналду, «Реал» клуби ва Португалия термаси футболчиси
Мавзуга доир: Фаластинда йил одами деб топилган Криштиану Роналдудан суриялик болакайлар ҳам миннатдор бўлди
Урушнинг бир куни – бу жуда кўп. Суриялик болалар эса олти йилдан буён зўравонлик ва қаттиққўллик қурбони бўлиб келмоқда. Ота ва ЮНИСЕФ элчиси сифатида бу ҳолат юрагимни тилка пора қиляпти. Уруш тўхтатилиши учун ЮНИСЕФга ўз овозингизни қўшинг.Суриядаги болалар мамлакатдаги давомий урушлар қурбонига айланмоқда. 7 ёшли Бана Алабед исмли қиз АҚШ президенти Дональд Трампга очиқ хат ёзиб, суриялик болалар тинчликда яшашга лойиқ эканини билдириб, ундан нимадир қилишини сўради.Лионель Месси, «Барселона» клуби ва Аргентина термаси футболчиси
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)