Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида тунги соат 02:00 ларда номаълум шахс Қорасув кўчасида яшовчи ҳеч қаерда ишламайдиган, 1985 йилда туғилган аёлни ўз уйи олдида куч ишлатиш йўли билан қўрқитди, деб хабар берди Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати.
Номаълум шахс аёлнинг 30 минг сўм пули, қўл соати ва икки турдаги сариқ металлдан ясалган заргарлик буюмини олиб кетди.
Кўрилган тезкор чоралар натижасида ушбу жиноятни Яшнобод тумани Бирлашган кўчасида истиқомат қилувчи 1988 йилда туғилган шахс содир этганлиги аниқланиб, у қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 166-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда ушбу жиноятни содир этиш сабабларини аниқлаш юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)