Канаданинг Квебек провинцияси Мэгог шаҳри яқинида кучли қор ёғиши оқибатида 14 март, сешанба куни 50 га яқин автомобиль бир-бири билан тўқнашиб кетди. Бу ҳақда CBC телеканалига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Полициянинг маълум қилишича, йирик йўл-транспорт ҳодисаси туфайли Мэгог шаҳри шифохонасига кўплаб жароҳатларганлар етказилди. Уларнинг аниқ сони ҳозирча номаълум. Дастлабки маълумотларга кўра, Мэгогдаги ЙТҲда ҳеч ким ҳалок бўлмаган.
Қўшни Онтарио провинциясида ҳам 14 март, сешанба куни 30 автоулов иштирокида йирик ЙТҲ содир бўлди. Улар орасида заҳарли моддаларни олиб кетаётган юк машинаси ҳам бор эди. Унинг юкидан ағдарилган заҳарлик моддалар оқибатида 1 киши ҳалок бўлди, яна 29 нафари жабрланди.
Канада миллий метеобюросининг маълумотига кўра, мамлакатнинг шарқий провинциялари – Онтарио, Квебек ва Нью-Брансуикда 1 суткада 50 сантиметргача қор ёғиши мумкин.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)