Олимпия ўйинларининг 7 карра иштирокчиси ўзбекистонлик Оксана Чусовитина 9–12 март кунлари Канаданинг Монреаль шаҳрида ўтказилган спорт гимнастикаси бўйича L’International Gymnix–2017 турнирида кумуш медалига сазовор бўлди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Шу йилнинг 19 июнь куни 42 ёшини қаршилайдиган Чусовитина таяниб сакраш баҳсида 14,475 очко тўплади. Олтин медаль 14,500 очко тўплаган мезбон спортчи Шэллон Олсенга насиб қилган бўлса, япониялик Хитоми Хатакеда (14,025) ва канадалик Бруклин Мурс (13,225) бронза медалини қўлга киритди.
Мавзуга доир: 41 ёшли Оксана Чусовитина АҚШдаги мусобақада 2 та олтин ва 2 та бронза медални қўлга киритди (видео)
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)