Хитойнинг дунёдаги энг улкан телескопи FAST (Five hundred meter Aperture Spherical radio Telescope) текин ташриф буюриш учун очилди. Бу ҳақда Peoples Daily газетаси маълум қилди, деб ёзади «РБК».
Нашрнинг таъкидлашича, ҳар куни радиотелескопга кўпи билан икки минг киши ташриф буюриши мумкин. FAST дунёдаги энг сезгир радиотелескоп ҳисобланади.
Муҳандисларнинг сўзларига қараганда, қурилма шунчалик сезгирки, Ойда фойдаланилаётган мобил телефон сигналини тутишга қодир. Шу сабабдан FAST иш жараёнига бегона сигналлар халақит бермаслиги учун барча ташриф буюрувчилар электрон қурилмалари, жумладан, мобил телефон ва рақамли камераларини қўриқлаш хонасида қолдиришлари талаб этилади.
Телескоп 2016 йилнинг 25 сентябрида Хитой жануби-ғарбидаги Гуйчжоу провинциясида фойдаланишга топширилган.
FAST майдони 30 футбол майдонига тенг бўлиб, унинг қиймати 180 миллион долларни ташкил этади.
Изоҳ (0)