Япония ҳукумати мамлакат кемалари капитанларини КХДР ракеталари томонидан таҳдид тўғрисида улар денгизга қулагандан 20 дақиқа ўтгандан кейингина огоҳлантирди. Бу ҳақда Вазирлар маҳкамаси бош котиби Ёсихидэ Суга Токиодаги матбуот анжуманида маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Ҳа, балиқчилик бошқармаси ушбу маълумотни 20 дақиқадан сўнг маълум қилди. Ракеталар қайси томонга қараб учаётганлигини олдиндан аниқлаш жуда қийин. Маълумотни янада тезкор етказиш учун қўшимча куч сарфлаш лозим.Эслатиб ўтамиз, 6 март куни КХДР ғарбий соҳилидаги полигондан ўртача узоқликда ҳаракатланувчи тўртта баллистик ракета учирилди. Улар минг километрга яқин парвоз қилди. Ракеталардан учтаси Япон денгизидаги Япония махсус иқтисодий зонаси чегараларида қулади.Ёсихидэ Суга, Вазирлар маҳкамаси бош котиби
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)