«Барса» майдонида «янчиб» ташланган «ПСЖ» кейинги ўйинидаёқ зафар қучди
Франция чемпионатининг 29-тур беллашувларига якун ясалди.
Англия Премьер-лигасида фаолият олиб бораётган икки футболчини Францияга олиб келган клублар бунинг мевасини кўрди. «Марсель» сафида Дмитри Пайет иккита голли узатмани амалга ошириб, жамоасининг йирик ғалабасига ҳисса қўшди. «Лион»нинг йирик ғалабасида эса Мемфис Депайнинг дубли муҳим роль ўйнади.
Чемпионлар лигасини шармандали тарзда тарк этган Париж клуби мазкур турни сафарда ўтказиб, 2:1 ҳисобида ғолиб чиқди. «Барселона»га қарши ўйиндан кейин «ПСЖ» президенти бош мураббий Унаи Эмерига ишонишда давом этишини айтиб ўтганди.
Изоҳ (0)