Анқара Амстердамга нисбатан «қаттиққўл санкциялар» қўллашни маълум қилганидан сўнг, Голландия ҳукумати Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Чавушўғли самолётининг мамлакатга киришига рухсатини бекор қилди. Бу ҳақда CNN Turk агентлигига таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Хабарда қайд этилишича, Чавушўғли 11 март куни Роттердамга учиб кетиши керак эди, бироқ самолёт ҳавога кўтирилишидан бир неча соат олдин унинг Роттердам аэропортига қўнишига рухсат берилмади.
Аввалроқ Туркия ташқи ишлар вазири телеканаллардан бирида Голландия унинг парвозини бекор қилса, Туркия санкциялар қўллашини айтганди.
Голландия менинг парвозимни бекор қилса, биз қаттиққўл санкцияларни қўллаймиз.Роттердам шаҳри мэри Аҳмад Абутолиб 8 март куни Мавлут Чавушўғли иштирокидаги ташвиқот митинги шаҳарда бўлиб ўтмаслигини маълум қилганди.Мавлут Чавушўғли, Туркия ташқи ишлар вазири
2017 йилнинг 16 апрель кунига Туркия конституциясига ўзгартириш киритиш бўйича референдум ўтказилиши белгиланган. Унда ҳукумат бошқаруви шаклини парламентдан президентликка ўтказиш кўзда тутилган.
Шу муносабат билан Туркия сиёсатчилари мамлакатдан кетиб қолган туркияликлар далдасини олиш учун Европа давлатларида бир қатор митинглар олиб боришга қарор қилди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)