Голландия бош вазири Марк Рютте Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг Голландия ҳукуматини фашистлар билан таққослаб айтган сўзларига муносабат билдирди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Бу, албатта, ақлдан озганларга хос шарҳ», — деди Голландия бош вазири Эрдўғоннинг баёнотига муносабат билдираркан.
Марк Рютте Туркия раҳбариятининг ғазабини тушунишини ҳам айтиб ўтди. Бироқ, унинг фикрича, фашистлар ҳақидаги сўзлар чегарадан чиқиш саналади.
Аввалроқ Голландия ҳукумати Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Чавушўғли самолётининг мамлакатга киришига рухсатини бекор қилгани ҳақида хабар берилган эди.
Бунга жавобан Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Голландия ҳукуматини «миллатчилар ва фашистлар» деб атаган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!