Афғонистоннинг шимоли-шарқида «Толибон» террорчилик ташкилотининг юқори мартабали икки етакчиси йўқ қилинди.
Бу ҳақда «Шаҳин» Афғонистон миллий армияси 209-корпусининг ахборот хизмати маълум қилди, деб хабар беради «Коммерсант.ru».
Қайд этилишича, ўлдирилганлардан бири «Толибон» ҳарбий комиссияси раҳбари Қори Дўст Муҳаммад, иккинчиси эса молия бўйича комиссия раҳбари Ниёз Муҳаммаддир.
Шунингдек, операция доирасида яна камида олти нафар жангари, учта мотоцикл ҳамда портловчи моддалар, ўқ-дорилар омбори йўқ қилинган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)