Ўзбекистонда 2017 йил 1 октябрдан амалга киритиладиган ҳайдовчилик гувоҳномасида ҳайдовчи томонидан содир этилган қоидабузарликлар қайд этиладиган талон бўлмайди, аксинча, барча қоидабузарликлар электрон маълумотлар базасида сақланади.
Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББда бўлиб ўтган брифингда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан маълум қилинди.
Янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси пластик карточка кўринишида бўлиб, ҳайдовчи томонидан қоидабузарлик содир этилган тақдирда йўл назоратчиси томонидан ушбу қоидабузарлик электрон усулда қайд этилади.
Бунда янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига қоидабузарликларни қайд этиш учун махсус электрон қурилмани амалга киритиш кўзда тутилган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)