Тошкент шаҳридаги 115 та чорраҳага ўрнатилган видеокузатув камералари 15 мартдан ишга тушади ва икки турдаги қоидабузарлик учун жарима ёзишни бошлайди.
Аввалроқ камералар ўз фаолиятининг дастлабки босқичида фақат светофорнинг қизил чироғидан ўтиб кетиш ва рухсат этилган тезликни ошириш қоидабузарликларини қайд этиши маълум қилинган эди.
Мавзуга доир: Тошкент чорраҳаларидаги камералар дастлаб фақат қизил чироқ ва тезлик ошириш қоидабузарликларини қайд этади
Хабар беришларича, иккинчи босқичда видеокамералар ёрдамида мобил телефонидан фойдаланиш, хавфсизлик камарини тақмаслик каби қоидабузарликлар ҳам қайд этилади.
Биринчи босқичда барча қоидабузарликлар автоматлаштирилган тартибда аниқланиши айтилган эди. «Бироқ иккинчи босқичдан бошлаб аниқланиши кўзда тутилган қўшимча қоидабузарликларни ходимларимиз қайд этишади», — деди Шуҳрат Муратов.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)