АҚШнинг Миссисипи штатида жойлашган Билокси шаҳрида поезд темирйўл кесишмасидан ўтаётган автобусга урилди. Meduza’нинг ёзишича, тўқнашув вақтида автобус ичида 50 га яқин йўловчи бўлган.
Маҳаллий ОАВ ахборотига кўра, ҳодиса оқибатида камида тўрт киши ҳалок бўлган. Жабрланувчилар сони ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.
Шаҳар маъмурияти вакилларининг сўзларига кўра, поезд тўқнашувдан кейин ҳам ҳаракатда давом этиб, автобусни тахминан 90 метрча судраб борган.
Associated Press’нинг ёзишича, аварияга учраган автобус Билоксида одатда казинога бориш учун фойдаланиладиган чартер борт бўлган; WLOX’нинг ҳодиса гувоҳларига таяниб маълум қилишича, йўловчилар орасида ёши катталар кўп бўлган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)