Туркия дипломатик паспортларига эга бир неча киши бошпана сўраб Швейцария ҳукуматига мурожаат қилди. Бу ҳақда Tages-Anzeiger газетасига таяниб, «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
Нашрнинг маълум қилишича, бошпана сўраган шахслар рўйхатида Туркиянинг Швейцариядаги собиқ ишончли вакили Вўлкан Карагўз ҳам бор.
Карагўз ўз ватанида қувғиндаги турк диний тарғиботчиси Фатҳуллоҳ Гуленни қўллаб-қувватлаганликда айбланмоқда.
Бошпана сўраган дипломатлар сони ҳақида маълумот берилмади. Ушбу ахборотни на Швейцария, на Туркия ҳукумати изоҳлади.
Эслатиб ўтамиз, Туркия раҳбарияти диний тарғиботчи Фатҳуллоҳ Гуленни 2016 йил 15 июлидаги давлат тўнтаришига уринишнинг асосий ташкилотчиси деб ҳисоблайди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)