«Барселона» футболчилари тунда ухладими ёки йўқ — айтиш қийин. Қуйида уларнинг «ПСЖ»га қарши 6:1 ҳисоби билан якунига етган ўйиндан кейинги фикрлари акс этган.
Андрес Иньеста
Гол уриб олсак, «ПСЖ»да шубҳа пайдо бўлишини билардик. Рақиб эса ультраҳимоявий тактикани афзал билди.Футболда шундай ҳолатлар бўлиб туради. Бироқ Сержи Робертонинг голи шунчаки тентаклик эди. Футболнинг бор гўзаллиги ҳам шундан иборат.
Андрес Иньеста, «Барселона» аъзоси
Неймар
Сюжет томондан ҳам, голлар борасида ҳам ва жамоалар савиясидан келиб чиқсак ҳам бу ҳаётимдаги энг даҳшатли ҳамда энг зўр ўйин бўлди. Мана шу онларда мен жуда бахтлиман.Биз ўйинга қадар ҳар қандай жамоани мағлуб эта олишимизни билардик. Биз бир-биримизга ишонамиз, биз бутун бир жамоамиз ва биргаликда ҳар нарсага тайёрмиз.
Олтинчи гол урилган нуқтага Сержи Робертони ўзим жўнатиб юборгандим.
Неймар, «Барселона» аъзоси
Жерар Пике
Иньеста «Стемфорд Бриж»даги ўша шонли голни урганида мен майдонда эдим. Бироқ ўша учрашув билан бугунгисини солиштириб бўлмайди. Ҳал қилувчи голнинг 95-дақиқада урилишидан тортиб, 7 дақиқа ичида 3 та гол урилганигача даҳшатли иш. Гап худди тарихий фантастика ҳақида кетаётганга ўхшайди.Эртанги машғулотга қарамай, мен бугун ғалабани нишонлашни истайман. Кейин эса Ла лига учун тайёргарликни бошлаймиз.
Биласизми нима, туғруқхоналарга иложи борича кўпроқ акушерлар жалб қилиш керак. 9 ойдан кейин улар ас қотади, чунки бугун кўпчилик севгисига ўз меҳрини беради.
Илгари 3:1 ҳисобидан кейин кўпчилик стадионни тарк этиши мумкин эди. Бугун эса ҳамма сўнгги сонияларга қадар биз билан бўлди. Тушунишимча, янги авлод мухлислари жамоага олдингидан кўпроқ ишонади ва улар илож деярли қолмаган бир вақтда ҳам бирлаша олади.
Кўпчилик бизни «кўмиб» улгурганди. Биз эса уларга нима исташимизни кўрсатиб қўйдик. Биз ҳамон тирикмиз!
Жерар Пике, «Барселона» аъзоси
Иван Ракитич
Бу иложсиз иш эди. Ўйин якунига 20 дақиқа ўтган бўлса ҳам, бу «аҳмоқлик»ка ҳануз ишонишим қийин.Биринчи учрашувдан кейин танқидлар остида қолиб кетдик. Бугун эса тарих битдик. Энди йўлимизда давом этишни истаймиз. Ҳозирги «Барселона» дунёнинг энг кучли клубидир.
Иван Ракитич, «Барселона» аъзоси
Изоҳ (0)