Австралиянинг Брисбен шаҳрида яшовчи Мэттью Дрю ва унинг хотини Моник яраланган ва касал жонзотларни кузатиб боради. Жуфтлик йўл четида ётган урғочи кенгуруни пайқагач, тўхтади ва нима бўлганини аниқлашга қарор қилди, деб ёзади National Geographic.
Кенгуру тирик қолган-қолмаганини, унинг халтасида боласи бор ёки йўқлигини текширмоқчи бўлдик.Мэттью Дрю
Халта ичида кенгуру боласини аниқлаган жуфтлик уни эҳтиёткорлик билан чиқариб олди ва ветеринария клиникасига келтирди.
Қайд этилишича, ярим йил аввал Мэттью ва Моник худди шундай воқеага дуч келган ва улар томонидан сақлаб қолинган кенгуру боласи соғлом бўлиб вояга етди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)