Японияда сувда сузадиган капсула кўринишидаги кичик меҳмонхона пайдо бўлади. Унинг ичида 4 киши жойлаша олади, деб ёзади The Japan Times.
Huis Ten Bosch компанияси бундай меҳмонхонани жорий йил якунига қадар яратишни режалаштирмоқда. Капсула Нагасаки префектурасидаги майдони 39 минг квадрат метр бўлган кимсасиз орол яқинида сузади.
Меҳмонхона икки қаватдан иборат бўлиб, 2-қаватда ётоқхона бўлади. Бир киши учун бундай меҳмонхонада 1 кеча тунаш тарифи 30–40 минг иена (тахминан 260–350 доллар)ни ташкил этади.«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)