Британиялик хонанда Адель фарзандининг отаси Саймон Конеккига турмушга чиққанини биринчи марта тасдиқлади, деб хабар бермоқда «ТАСС».
The Hollywood Reporter журналининг ёзишича, 28 ёшли қўшиқчи Австралиянинг Брисбен шаҳрида бераётган концерт дастури давомида турмушга чиққанини маълум қилган.
Биринчи марта кимнидир севиб қолганингда ва ўзингни бахтсиз ҳис қилишингга қарамай, ўша ҳиссиёт дунёда энг яхшиси эканини тушунасан, унга боғланиб қоласан. Мен яна турмушга чиққаним учун мана шу ҳиссиётларни бошимдан ўтказяпман. Мен ўз одамимни топдим.Адел 2011 йили чиққан Someone like you (Сен каби)қўшиғининг яратилиш тарихи ҳақида сўзлаб берди. Хонанданинг айтишича, ушбу қўшиқни ёзишда у Саймон билан муносабатлари бошида кечирган кечинмаларидан илҳомланган. Мана шу сўзлардан кейин концерт залидагилар хонандани олқишлар билан табриклади.Адель, хонанда
Адель 2010 йили Конекки билан танишиб, 2011 йилда у билан учрашишни бошлади. 2012 йил октябрида жуфтликнинг Анжело Жеймс Конекки исмли фарзанди дунёга келди.
Шу йилнинг февраль ойида Адель Grammy мусиқий мукофотининг номинация қилинган барча 5 йўналишида ғолиб бўлди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)