Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони «Локомотив» Олий лига 2-туридан жой олган «Сўғдиёна»га қарши учрашувни 8 март куни ўз майдонида ўтказади. Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, учрашувга ташриф буюрадиган аёллар уни бепул томоша қилиш имкониятига эга.
Қайд этилишича, «темирйўлчилар» ички чемпионатдаги илк ўйин учун катта тайёргарлик кўрмоқда. Шу куни стадионга ташриф буюрадиган гўзал ҳилқат вакилаларига бир қатор сюрпризлар тайёрлаб қўйилган. Шулардан бири ўйин олдидан ва танаффус вақтида санъаткорлар иштирокида концерт ташкил этилишдир.
8 март куни Тошкентдаги меҳрибонлик уйларидан бирининг тарбияланувчилари «Локомотив» ўйинига ташриф буюриб, жамоаларни майдонга олиб чиқади.
Аввалроқ «Локомотив» 55 ёшдан ошган мухлисларнинг стадионга мавсум давомида бепул кириши учун имконият яратиб берганди.
Изоҳ (0)