Ироқнинг Мосул шаҳри ғарбий ҳудудини ИШИД террорчиларидан озод қилишга қаратилган ҳукумат кучлари кампанияси фаолиятининг деярли 80 фоизи ўз ниҳоясига етди. Бу ҳақда Al Sumaria телеканали орқали операция қўмондони генерал Раид Шокир Жовдат маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
«Биз Ғарбий Мосулнинг Ад-Даввас туманидаги давлат идораларидан 10 метрлар узоқликда турибмиз, — деди генерал. — Ҳукуматга қарашли ҳудуд устидан назорат ўрнатиш жангариларни чиқариб ташлаш бўйича операциянинг 80 фоизи тугаганини билдиради».
Айни дамда федерал полиция бўлинмаси террорчилар назоратидаги Ад-Дандан ва Ан-Наби-Шит даҳаларига кириб бормоқда. Ердаги қўшинларга ҳаводан ёрдам АҚШ етакчилигидаги халқаро иттифоқ авиацияси томонидан берилмоқда. Иттифоқ зарба берувчи Apache вертолётларини юборди.
Ироқнинг катталиги бўйича иккинчи ўринда турувчи мазкур шаҳрини террорчилардан озод қилиш бўйича кампания 2016 йил 17 октябрь куни бошланган.
Январь ойи охирларида Мосулнинг шарқий қисмидан ИШИД жангарилари чиқариб юборилгач, 19 февраль куни Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ободий Мосул шаҳрининг ғарбий қисмини ИШИДдан озод қилиш бўйича операция бошланганини маълум қилган эди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)