АҚШнинг Массачусетс штати Уорвик шаҳридаги икки қаватли хусусий уйда келиб чиққан ёнғин оқибатида 5 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The Boston Globe хабар бермоқда.
Ёнғин 4 март куни маҳаллий вақт билан 12:45 (Тошкент вақти билан 22:45)да содир бўлди. Аланга ошхонада келиб чиқди ва бутун уй бўйлаб тарқалди. Натижада уй деярли бутунлай ёниб кетди. Бахтсиз ҳодиса оқибатида аёл ва унинг тўрт фарзанди ҳалок бўлди. Ота ва яна бир фарзанд ёнғин вақтида кўчага чиқишга улгурди.
Ҳалок бўлганларнинг ёши ҳақида маълумот берилмаган. Бўлиб ўтган воқеа юзасидан суриштирув ишлари бошланди.
Уорвик Массачусетс штатининг шимолий қисмида жойлашган, аҳолиси қарийб 800 кишини ташкил этади. Шаҳар ичида гидрант – ўт ўчириш учун ўрнатиладиган махсус қувурлар йўқ. Шу сабабли ўт ўчирувчилар сувни воқеа жойидан қарийб 1 километр узоқликдан олиб келди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)