Жаҳон бокс серияси (WSB)нинг VII мавсум «C» гуруҳи 3-тури доирасида Ўзбекистоннинг Uzbek Tigers жамоаси Тошкентдаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида Россиянинг Patriot Boxing Team боксчиларига қарши баҳс олиб бормоқда.
Навбатдаги, 4-жангда энг оғир саналган +91 килограмм вазндаги боксчилар куч синашди. Ўзбекистонлик Зуҳриддин Маҳкамов Patriot Boxing Team аъзоси Ислом Текеевни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Олдинроқ Uzbek Tigers вакилларидан Абдулҳай Шораҳматов (-56 кг), Элнур Абдураимов (-64 кг) ҳамда Исроил Мадримов (-75 кг) россиялик рақибларини мағлубиятга учратганди.
Мазкур беллашувдан сўнг Uzbek Tigers ҳисобни 4:0 кўринишига олиб келди. Қайд этиш жоиз, Uzbek Tigers жорий мавсумдаги илк ғалабасига эришди. Сўнгги жангда энг енгил вазндаги боксчилар рингга кўтарилади. Рио–2016 Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўстматовга Батор Сагалуев рақиб бўлади.
-49 килограмм: Ҳасанбой Дўстматов — Батор Сагалуев
Эстатиб ўтамиз, WSB доирасида Uzbek Tigers 2017 йил ҳисобидан иккита жанг ўтказиб, ҳар иккисида ҳам мағлуб бўлганди. Жамоа аввалига Хитойда China Dragons’дан 2:3 ҳисобида енгилган бўлса, кейинроқ Қозоғистонда Astana Arlans’га 1:4 ҳисобида имкониятни бой берганди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)