Футбол бўйича Ўзбекистон Олий лигасининг 1-тур учрашувларига тўлиқ якун ясалди. 3 март куни учта ўйин ўтказилган бўлса, қолган бештаси бугун — 4 март санасида ташкил этилди.
Чемпионлик учун даъвогар Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби Достон Ҳамдамовнинг ягона голи эвазига «Сўғдиёна» устилан зафар қучган бўлса, ўтган мавсумни кучли тўртликда якунлаган «Бухоро»га Иван Нагаевнинг аниқ зарбаси ғалаба келтирди.
Бухоролик футболчилар мағлубиятга учратган «Олмалиқ» клубининг олдига Чемпионлар лигасида иштирок этиш вазифаси қўйилгани ҳақида аввалроқ хабар берилганди.
Қаршининг «Насаф» клуби Қўқондан ғалаба билан қайтди. Ўтган мавсумнинг энг яхши легионерларидан бири Драган Черан янги мавсумни ҳам гол билан бошай олди.
Ўзбекистон Олий лигаси 1-тур 4 март, шанба
Изоҳ (0)