Саудия Арабистони қироли Салмон ва унинг мулозимларини Балида 2500 нафар полиция ходими ва ҳарбий хизматчи қўриқлайди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
81 ёшли монарх ва унинг 1500 кишилик мулозимлар гуруҳи, жумладан, 25 шаҳзода ва 10 вазир Балида дам учун тўққизта йўловчи самолётида учиб келади.
Қирол самолётини аэропортда шахсий эскалатор кутиб олади. Мазкур эскалатор Балига аввалроқ монархнинг қолган юклари билан етиб келган.
Қирол ва унинг яқинлари меҳмонларни бегона кўзлардан асраш мақсадида атрофига икки метрли экранлар жойлаштирилган беш юлдузли меҳмонхонада қолади.
Шунингдек, аксилтеррор полицияси билан бирга олтита кема дам олувчилар хавфсизлигини денгиздан туриб ҳимоя қилади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)