Футбол бўйича Ўзбекистон Олий лигасида 2017 йилги мавсум расман старт олди ва 1-тур доирасидаги 3 та учрашувга якун ясалди.
Тур Тошкент шаҳри клублари учун омадли келди. Мамлакатнинг амалдаги чемпиони «Локомотив» Муборакда «Машъал» меҳмони бўлиб, Марат Бикмаевнинг ягона голи эвазига зафар қучди.
Ўтган мавсум кучли тўртликка ҳам кира олмаган «Пахтакор» эса ўз майдонида «Қизилқум»ни таслим қилди. Қизиқ томони, «пахтакорчилар» сафида ҳам Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод футболчилар гол урди: Станислав Андреев 1 та, Жамшид Искандеров 2 та.
Ўтган мавсумни қуйи лигада ўтказишга мажбур бўлган Самарқанднинг «Динамо» клуби Олий лигага қайтишини ғалаба билан бошлаб, Бекободда «Металлург» дарвозасига жавобсиз 2 та гол уришга муваффақ бўлди.
1-турнинг қолган 5 та учрашуви эртага — 4 март куни бўлиб ўтади. Жуфтликлар билан шу ҳаволада танишиш мумкин.
Ўзбекистон Олий лигаси 1-тур 3 март, жума
Изоҳ (0)