Қозоғистон парламенти депутатлари мамлакат биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг давлат мустақиллигига эришиш ва Қозоғистон пойтахти — Остонанинг ташкил этилишидаги муҳим ролини конституцияга мустаҳкамлаб қўйишни яна таклиф қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Мамлакатнинг бош қонунида Элбошининг бебаҳо роли, унинг ноёб ўрнини акс эттириш ва Конституциянинг 91-моддаси 2-бандида мамлакатимизнинг бебаҳо қадриятларига нафақат давлат мустақиллиги, балки мустақил Қозоғистон асосчиси ва етакчиси Нурсултон Абишевич Назарбоевнинг мақоми, тамойиллари ва ислоҳотларини ҳам киритишни таклиф қиламан», — деди депутат Бакитгул Хаменова парламент палаталарининг 3 март, жума куни Остонада бўлиб ўтган қўшма мажлисида.
Маълумот учун, мазкур қўшма мажлисда Конституцияга тузатишлар киритиш масаласи кўриб чиқилмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!