Испаниянинг «Барселона» клубини янги мавсумга янги мутахассис тайёрлайди. Боиси амалдаги бош мураббий Луис Энрике чемпионат якунида клубни тарк этишга қарор қилди.
Келаси мавсумдан бошлаб «Барселона»ни бошқармаслигимни маълум қиламан. Мен клуб билан янги шартнома тузмайман.46 ёшли мутахассис «Барселона»ни 2014 йилда қабул қилиб олганди ва ўтган вақт ичида ютиш мумкин бўлган барча совринларни ютиб олди. У мамлакат чемпионлигини икки бор қўлга киритди, кубогида ҳам шунча марта зафар қучди. Бир марта Испания Суперкубогида муваффақият қозонди. Чемпионлар лигаси ва УЕФА Суперкубогини бегона қилмади. Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди.Раҳбарият билан суҳбатлашдим. Улар қарор қабул қилишда шошмасликни маслаҳат берди. Бироқ ўйлашимча, кетиш вақти келди.
Луис Энрике клубимиз билан улкан муваффақиятларга эришди. Унда бу мавсум учун ҳам қандайдир соврин ютиш имконияти бор, футболчилар шунга руҳлантирилган.Биз Энрикенинг қарорини ҳурмат қиламиз. У жамоада яхши фаолият олиб борди ва умид қиламизки, бу ердаги карьераси ҳам юқори нотада интихо топади.
Жозеп Бартомеу, «Барселона» президенти
Хосеп Гвардиола жамоани тарк этганидан кейин унинг муваффақиятли юришини айнан Энрике давом эттира олганди. Мураббийнинг кетиш ҳақидаги фикрига айни вақтда «Манчестер Сити»да фаолият олиб бораётган Гвардиола ҳам ўз муносабатини билдирди.
«Барселона» мухлиси сифатида жамоанинг идеал мураббийини соғиниб қолишим хафа қилади. Унинг бошқарувида клуб уч йил ажойиб футбол намойиш этди.Жамоам учун қилган меҳнатларинг учун раҳмат, сенга!
Хосеп Гвардиола, «Манчестер Сити» бош мураббийи
Ла лиганинг сўнгги турида «Барселона» Хихоннинг «Спортинг» клуби устидан 6:1 ҳисобида зафар қучди. Учрашувдан кейин Луис Энрике ўз қарорини футболчиларга ҳам расман етказиб қўйди.
Энрике бу ҳақда ечиниш хонасида айтди. Бу билан у ҳаммамизни ҳайрон қолдирди.Иван Ракитич, «Барселона» аъзоси
Изоҳ (0)