«Профилактика куни» доирасида Бухоро вилоятидаги Шофиркон иқтисодиёт коллежида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ва кенг жамоатчилик вакиллари, шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди, деб хабар беради Бухоро вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.
Тадбирда давомат ва ёшлар тарбияси муаммолари ҳақида сўз юритилди.
Қайд этилишича, 2016 йил тумандаги ўқувчилар томонидан 4 та жиноят содир этилган. 172 нафар вояга етмаган йигит-қиз турли ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жавобгарликка тортилган.
Мазкур кўнгилсиз ҳолатларнинг аксарияти давомати паст ўқувчилар ҳиссасига тўғри келади. Бу каби ҳолатларга барҳам бериш учун ота-оналар ва таълим муассасалари, шунингдек, жамоатчиликнинг ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш зарур, дея таъкидланди тадбирда.
Шунингдек, давомати ўта паст ёки дарсга бормайдиган, тарбияси оғир ўқувчиларнинг ота-оналари билан алоҳида суҳбат ўтказилиб, уларга бундай лоқайдликнинг оқибатлари, мавжуд қонунчиликдаги тартиб-тамойиллар хусусида тушунча берилди.
Изоҳ (0)