Италиялик мураббий Клаудио Раньери «Лестер» билан мавсум аввалида 4 йиллик шартномага имзо чекканди. Бироқ шундан кейин клубда бор-йўғи 6 ой ишлади, холос.
«Чемпионат» нашри хабарига кўра, шартномани белгиланган муддатдан эрта якунлагани учун «Лестер» Раньерининг ҳисоб рақамига 3,5 миллион фунт ўтказиб беради.
Кейинроқ FoxesFansTV Клаудио бу сумманинг тенг ярмини хайрия ишлари учун жалб қилиш ниятида эканига ойдинлик киритди. Мутахассис компенсацияни тўлиқ олса-да, унинг деярли тенг ярмини муруввати эвазига сарф қилади.
Маълумот учун, «Лестер» 133 йиллик танаффусдан кейин чемпионлик бахтига айнан Клаудио Раньери бошқарувида эришганди.
Изоҳ (0)