Испания Ла лигасининг 24-турига келиб чемпионлик учун кураш олиб бораётган Мадриднинг «Реал» ва Каталониянинг «Барселона» клублари марказий ўйинларда майдонга тушиши керак эди.
Луис Энрике бошчилик қилаётган «Барселона» Мадридда «Атлетико» клубига қарши саф тортди. Мазкур қарама қаршиликка «Висенте Кальдерон» стадиони сўнгги бор мезбонлик қилди. Келаси йилдан бошлаб томонлар «Атлетико»нинг янги уй аренасида тўқнаш келади.
Учрашув дебютини мезбонлар катта устунлик билан бошлаган бўлса-да, буни ўйин якунига қадар давом эттира олмади. Лионель Мессининг сўнгги дақиқаларда киритган голи якунда «Барселона»га муҳим 3 очко тақдим этди.
Мадриднинг «Реал» клуби эса «Вильярреал» майдонида янада қийин аҳволга тушиб қолди. Мезбонлар 56-дақиқага келиб 2 та гол фарқи билан олдинга чиқиб олишга улгурганди. Шунга қарамай «Қироллик клуби» ўз иродасини намойиш қилди ва беллашув якунига қадар 3 та гол уришга муваффақ бўлди.
Ҳар уч гол етакчи футболчилар томонидан киритилди: Гарет Бэйл, Криштиану Роналду ва Альваро Мората. Бэйл жароҳатдан қайтиши билан голлар уришни бошлаган бўлса, Мората мавсум давомида бир неча бор «Реал»ни қутқаришга муваффақ бўлди. Шунга қарамай Зинедин Зидан Карим Бенземага кўпроқ ишонишда давом этмоқда.
Испания Ла лигаси 24-тур 26 февраль, якшанба
Изоҳ (0)