Россия президенти Владимир Путин Тожикистонни минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш бўйича муҳим мамлакат деб ҳисоблайди. Бу ҳақда у Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан учрашувда маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
Путин Тожикистоннинг минтақавий муаммолар бўйича нуқтаи назари Россия учун жуда муҳим эканлигини таъкидлади.«Биз учун Тожикистоннинг минтақавий масалалар бўйича нуқтаи назари жуда муҳим. Шу жиҳатдан Тожикистонни минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашда муҳим мамлакат деб ҳисоблайман. Маълумки, бу ерда Тожикистон, қолаверса Россиянинг жанубий чегаралари хавфсизлигини таъминлаш учун мўлжалланган ҳарбий базамиз фаолият кўрсатмоқда», — деди Россия президенти.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)