Одатда уйлар ғишт ва пенопласт материалларидан қурилади. Шундай материаллар борки, улардан қурилган уйлар ўзининг ноодатийлиги билан ҳар қандай инсонни ҳайратга солади. Қизиқарлиси, бу хом ашёларнинг аксариятини кундалик ҳаётда учратиш мумкин. Billionnews нашри ана шундай хом ашёлар ёрдамида қурилган уйлар жамланмасини тақдим этди.
Шампан виноси идишларидан қурилган уй
Украинанинг Запорожье шаҳрида яшовчи ишчи томонидан дала ҳовлида қурилган уй қўшнилар ва меҳмонларни ҳайратга солмоқда.Пулдан қурилган уй
Уй ишсизлик нафақаси ҳисобига яшовчи ирландиялик рассом томонидан қурилган. Уйни қуришда ишлатилган купюраларнинг умумий миқдори 1,4 миллиард еврони ташкил қилган. Қизиқарли жиҳати шундаки, рассом қурилиш учун бир цент ҳам сарфламаган. У банк томонидан яроқсиз деб топилган купюралардан фойдаланган.Самовий фикрлар боғи
Шотландияда жойлашган боғ омма учун йилига бир кун давомида очилади. Боғ ландшафтини яратиш ва тупроққа ишлов беришда энг сифатли асбоб-ускуналар ишлатилган.Сомондан қурилган уй
Турар жой қуриш учун сомондан фойдаланиш мумкин. Унинг афзаллиги арзон хом ашё эканлиги бўлиб, бундай иншоот ичида иссиқлик узоқ вақт сақланади. Уй турли ташқи таъсирларга чидамли ҳисобланади.Тупроқ тўлдирилган қоплардан қурилган уй
Тупроқ қурилиш учун текин хом ашё бўлиб, қопларга жойланса, мустақил равишда кичкина уй қуриш мумкин. Муҳим жиҳати шундаки, тупроқ жуда қуруқ бўлмаслиги керак. Қоплар бир қатор терилади ва тиканли симлар ёрдамида мустаҳкамланади.Лой ва ўтиндан қурилган уй
Бундай уйни қуриш учун ўтинларнинг узунлиги бир хил бўлиши муҳим аҳамиятга эга. Бу жуда қийин жараён бўлиб, кўп миқдорда ўтин талаб қилинади. Уй иссиқликни жуда яхши сақлайди.Юк контейнерларидан қурилган уй
Уй қуришнинг жуда арзон йўли. Контейнер ичини ҳар ким ўз хоҳишига кўра жиҳозлаши мумкин. Бир нечта контейнерлар бирлаштирилса, кўп хонали уй ҳосил бўлади.Шиналар ва чиқиндилардан қурилган уй
Чиқиндилар муаммосига қарши курашувчи архитектор Майкл Рейнолдс ўз ёрдамчилари билан яшаш учун қулай уй қурди. Майкл шиналарни қум билан тўлдирди. Қурилишда банкалар, қоғоз қутилар ва бошқа қаттиқ чиқиндилардан фойдаланилган.Вино қопқоқларидан қурилган уй
Чехиялик пенсионер вино қопқоқларидан уй қурди. Унинг ҳисоб-китобига кўра, уйни қуриш учун, тахминан, 180 мингта тиқин ишлатилган. Бу миқдордаги қопқоқларни йиғиш учун қарияга маҳаллий вино ишлаб чиқарувчи кўмаклашган.«Lego» уй
Жеймс Мэй болаларнинг лего ўйинчоқларидан ҳақиқий уй қурди. Қурувчининг ҳисобига кўра, уй қуриш учун керак бўлган деталларнинг тахминий миқдори 816 миллионтани ташкил қилади.Картондан қурилган уй
Бундай уйларни камдан-кам кўриш мумкин бўлса ҳам, картон жуда мустаҳкам хом ашё ҳисобланади. У 12 тоннагача оғирликни кўтара олади. Картон қурилишга пухта тайёрланса, мустаҳкам хом ашёга айланади.«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)