«Тахтлар ўйини» (Game of Thrones) сериалида Мега Бақувват паҳлавон роли билан машҳур бўлган британиялик актёр Нил Финглтон 36 ёшида вафот этди. Унинг ўлимига юрак етишмовчилиги сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Нил Финглтон сериалда суратга тушишдан ташқари баскетбол билан ҳам шуғулланган. 2007 йили актёр Евроиттифоқдаги энг узун киши сифатида қайд этилган. Унинг бўйи 2 метр-у 30 сантиметрга тенг. Шунингдек, у дунёдаги энг баланд бўйли 25 кишидан бири бўлган.
«Тахтлар ўйини» – Жорж Мартиннинг «Муз ва олов қўшиғи» романлари асосида олинган Америка сериали. Сериал бутун дунёда шуҳрат қозонган. «Тахтлар ўйини» қаторасига иккинчи йил «Эмми» мукофотининг бош совринини қўлга киритиб келмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)