АПЛ клублари 26-турни бошлаб, шунинг 6 та учрашувини якунлаб бўлди.
Клаудио Раньерига чиқиш эшикларини кўрсатиб қўйган «Лестер»дан файз кетган кўринади. Клуб навбатдаги турнинг ўзидаёқ хавфли зонага кириб қолди. Жамоа 27 февраль куни мамлакатнинг амалдаги чемпиони «Ливерпуль»ни қабул қилиши инобатга олинса, эгаллаб турган ўрнидан кўтарилиш осон кечмаслиги табиий.
Лондоннинг «Челси» клуби эса чемпионлик сари яна бир қадам ташлади. Ўз майдонида Уэльс клубини қабул қилган «аристократлар» 3:1 ҳисобида зафар қучди. Италиялик мураббий бошқараётган клубда ҳар учала гол ҳам испаниялик футболчилар томонидан киритилди.
Англия Премьер-лигаси 26-тур 25 февраль, шанба
Изоҳ (0)