Афғонистон шимолидаги Қундуз вилоятида ҳукумат кучларининг операцияси давомида бир суткада камида 18 жангари йўқ қилинди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Ҳукумат самолётлари «Толибон» жангарилар ҳаракатининг Дашт-э-Арчи туманидаги пана жойларига бир қанча зарбалар йўллади. Жума куни бошланган авиазарбалар натижасида 18 нафаргача жангари йўқ қилинди, яна 5 нафари жароҳат олди.Хабарда қайд этилишича, «Толибон» ҳаракати жангарилари бўлиб ўтган операция юзасидан ҳеч қандай изоҳ бермаган.Ғулом Ҳазрат Каримий, Афғонистон Мудофаа вазирлиги расмий вакили
Экспертларнинг қайд этишича, сўнгги пайтларда экстремистлар Афғонистоннинг шарқий ва жанубий вилоятлари – Лувгар, Нангарҳар, Ҳилмандда, шунингдек, шимолий вилоятлари – Қундуз, Жузжон ва Парванада ўз позицияларини мустаҳкамламоқда. Дала қўмондонлари ва «Толибон» ҳаракати жангарилари эса ИШИД террорчилик гуруҳига содиқликка тез-тез қасамёд қилмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)