Хитойнинг Нанчан шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида юз берган ёнғин оқибатида 10 киши ҳалок бўлди, яна 14 нафари жабрланди. Бу ҳақда ECNS’га асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Хабарда қайд этилишича, ёнғин иккинчи қаватда, таъмирлаш ишлари вақтида содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин хавфсизлик техникаси қоидаларининг бузилишидан келиб чиққан.
Гувоҳларнинг айтишича, оловдан қутулмоқчи бўлган бир киши меҳмонхона ойнасидан ўзини ташлади. Бинодан жами 260 киши эвакуация қилинди.
Қутқарув ишларида 160 нафардан ортиқ фавқулодда вазиятлар хизмати вакиллари ҳамда 19 та ўт ўчириш машинаси иштирок этмоқда. Ҳодиса юзасидан олиб борилаётган суриштирув ишларида 7 киши қўлга олинди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)