«Motoр» нашри олти ғилдиракли энг ғалати автомобиллар ҳақида маълумот берди ва уларнинг суратларини тақдим қилди.
Tyrrell P34
Tyrrell P34 энг машҳур олти ғилдиракли машиналардан бири. Автомобиль «Формула–1» пойгасида иккита тўлиқ мавсум ўтказиб, 1976 йили Швеция Гран-присида икки ғалабани қайд этган. Шунингдек, P34 «Пойга» фильмида ҳам суратга тушган.
March 2-4-0
Tyrrell’нинг муваффақиятидан илҳом олган March конструкторлари «Формула–1»нинг 1977 йилги мавсуми учун олти ғилдиракли машина ясади. Бироқ тезликка солиш қутисида муаммолар юзага келади, уларни тезда бартараф этишнинг имкони бўлмади. Ушбу March «Формула–1» трассаларида пайдо бўлишга улгурмади, лойиҳа эса ёпиб ташланди.
Williams FW08B
«Формула–1»даги олти ғилдиракли машиналар доирасидаги сўнгги тажрибани Williams амалга оширди. March’дан фарқли равишда ФW08Б синовлардан муваффақиятли ўтди. Аммо 1983 йилдан бошлаб «Формула–1»да олти ғилдиракли автомобиллардан фойдаланиш тақиқланди.
Pat Clancy Special
1948–1949 йилларда «Индианаполис-500» пойгаларида Pat Clancy Special иштирок этган. Унинг орқа ғилдираклари етакловчи бўлган. Pat Clancy Special юқори натижалар қайд этмага бўлса-да, соатига 230 километрдан тезроқ ҳаракатланарди.
Alfa Romeo Т33/6/12
Ғалати тарихга эга бўлган Alfa Romeo. Ушбу автомобиль чидамлилик пойгасига тайёрланаётган эди, аммо Silverstoun’даги синовлар вақтида ўсмирлар машинани тушлик вақтида олиб қочган. Машина тезда топилди, аммо унинг двигателлари ўғирланганди. Alfa Romeo Т33/6/12 ирим туфайли трассага умуман чиқмади.
Covini C6W
Tyrrell’дан илҳом олган яна бир машина – италияликлар томонидан яратилган Covini C6W. Двигатель ҳажми 4,2 литрга тенг V8 цилиндрли автомобиль соатига 300 километргача тезликни олишга қодир.
Hispano-Suiza H6A Victoria Town Car
Олти ғилдиракли автомобиллар Иккинчи жаҳон урушидан аввал ҳам бўлган. Масалан, бу машина Hispano-Suiza компанияси томонидан Барселонада ишлаб чиқарилган. Автомобильга Греция қироли Георг II буюртма берган ва ўша давр учун жуда катта сумма – 35 минг доллар турган.
Tissier Citroen CХ
Узайтирилган Tissier СX модели юкларни тезлик билан элтиб бериш учун яратилган. Автомобильдаги қўшимча икки ғилдирак тезликка деярли таъсир қилмаган, аммо машинанинг юк кўтариш оғирлигини 1,5 тоннагача оширган. Олти ғилдиракли СX’нинг тез тиббий ёрдам хизмати, аэропорт ва бошқалар учун мўлжалланган варианти ишлаб чиқарилган.
Leotard Renault 5
Тизе сингари Кристиан де Леотард ҳам машинага функционаллик қўшиш мақсадида қўшимча ғилдираклар қўшди, аммо асос сифатида Renault машинасини танлади. Leotard Renault 5 турли йўл участкаларида ҳаракатлана олган.
Panther 6
Panther 6 модели 1977 йили ишлаб чиқарилган ва ўриндиқлар ортида жойлашган Cadillac’нинг 8,2 литрли двигатели билан жиҳозланган. Айтишларича, ушбу машина соатига 300 километргача тезликни олишга қодир эди, аммо бу ҳақда расмий маълумотлар йўқ. Panther 6 атиги 2 нусхада ишлаб чиқарилган.
Мини XXL
Мазкур автомобиль 2004 йили, Афинадаги ёзги Олимпия ўйинлари учун ишлаб чиқарилган. Мини 6 метргача узайтирилиб, олти ғилдиракли лимузинга айлантирилган. Машина ичида мини-бар, телевизор ва икки киши учун кичик бассейн бор.
Briggs & Stratton Gasoline/Electric Hybrid
Briggs & Stratton компанияси келажак автомобилларини шундай тасаввур қилган. Айтиш керакки, улар адашди: электрокар 90 километргача масофани босиб ўта олади, 2-цилиндрли бензин мотори ёқилса, масофа 320 километргача етади.
Sbarro Function Car
1978 йили намойиш этилган Sbarro консепти – бу Cadillac Элдорадо асосида ишланган мобиль офис саналади. 3 тоннали машина 8,2 литрли V8 двигатели билан жиҳозланган. Унинг бортида тўртта катта ўриндиқ, иш столи, телевизор ва телефон алоқаси бўлган. Мана шундай «офис»дан 25 тасини ишлаб чиқариш режалаштирилганди, аммо лойиҳа ҳеч кимни қизиқтирмади.
FAB 1
«Бўронқуш» фильмида кўринган FAB 1 модели кўринишидан Ford Thunderbird’га ўхшайди ва узунлиги 8 метрни ташкил қилади.
Nautilus
Киноматографияда кўриниш берган яна бир олти ғилдиракли машина – Nautilus «Жентельменлар лигаси» фильмида суратга тушган. Land Rover шассиси асосида яраилган Nautilus’нинг узунлиги 6,7 метр, эни эса 2,7 метрни ташкил қилган.
Mazda 323 6WD
Mazda 323 асосида Янги Зеландияда яратилган қўлбола автомобиль.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)